Page 150 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 150

РОБеРТ ЖОН AУМАНН

           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                                                          РОБЕРТ


                                                             ЖОН

                                                        AУМАНН










                  Исроиллик математик, Нобель мукофоти совриндори, кўплаб иқти-
               содий назариялар муаллифи.
                  У 1930 йил 8 июнда Германиянинг Франкфурт шаҳрида яҳудий ои-
               ласида  дунёга  келган.  Яҳудийларни  немис  фашистлари  томонидан
               таъқиб қилиш кучайиши оқибатида унинг оиласи 1938 йилда AҚШга
               кўчиб кетган.
                  У  Нью-Йоркда  ўсган,  иешива  (яҳудийлар  диний  семинарияси)да
               қатнашган, ўша ерда ўрта маълумот олган. Нью-Йорк шаҳридаги кол-
               лежни тамомлагач, Массачусетс технологиялар институтига ўқишга
               киради ва олий маълумотли бўлади. Сўнгра эса, шу ерда математика
               бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
                  1956 йилда у Исроилга кўчиб келиб, Қуддусда яшай бошлади. Пен-
               сияга  қадар  у  Яҳудий  университети  Рационал  тадқиқотлар  марка-
               зи профессори бўлиб фаолият юритди. 1983 йилда Aуман Ҳарви му-
               кофотига  сазовор  бўлди.  1994  йилда  профессор  Aуманн  профессор
               Майкл Бруно билан бирга Исроилнинг иқтисодиёт бўйича давлат му-
               кофотига сазовор бўлди.
                  Томас С.Шеллинг билан 2005 йилда иқтисодиёт бўйича Нобель му-
               кофотига  сазовор  бўлган.  Aуманнинг  иқтисодиётга  қўшган  асосий
               ҳиссаси  математик  ўйин  назарияси  фани  мавзусидаги  такрорий  уч-
               рашувларни таҳлил қилишни ўз ичига олади.
                  Aуманн биринчи бўлиб классик Нэш мувозанатига нисбатан мосла-
               шувчан бўлмаган кооператив ўйинлардаги мувозанатнинг бир тури бўл-
               ган ўйин назариясида ўзаро боғлиқ мувозанат концепциясини аниқлади.
               Бундан ташқари, Aуманн ўйин назариясида умумий билим тушунчаси
               тўғрисида биринчи аниқ расмий ҳисоботни киритди.
           1 0
   145   146   147   148   149   150   151   152   153   154   155